15:32 / 01.05.2018
9 700

Шабнами Сурайё "Бойсун баҳори"да қўшиқ куйлади (видео)

Шабнами Сурайё "Бойсун баҳори"да қўшиқ куйлади (видео)
Бойсун туманида ўтказилган "Бойсун баҳори" фольклор фестивалида тожикистонлик машҳур хонанда Шамбнами Сурайё иштирок этди, деб хабар қилди "Ўзбекконцерт" матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Сурхондарё вилояти хокими Эркинжон Турдимовлар байрам тадбирини очиб бергач, республикада таниқли санъат усталари иштирокидаги концерт дастури намойиш қилинган.

Унда Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Маҳмуд Намозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлари Ҳосила Рахимова, Сайёра Қозиева, Анвар Собиров, Норали Алланазаров, эстрада хонандалари Равшан Намозов, Наргиза Азимова, Қаҳрамон Мўминов, Рохила Рўзимова ҳамда "Сурхон" гуруҳи каби санъаткорлар иштирок этишган.

"Бундан ташқари, фестиваль доирасида Тожикистон Республикасининг "Падида" театр жамоаси ва машҳур хонанда Шабнам Сурайё, афғонистонлик ҳофиз-хонандалар Абдумажид ва Абдурауф Адлхуий иштирокидаги гала концерт санъат ихлосмандларини хушнуд этди", — дейилади хабарда.

Шунингдек, хонанда бу ҳақда ўзининг инстграм саҳифасида маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шабнами Сурайё "Бойсун баҳори"да қўшиқ куйлади (видео)