
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева сўнгги пайтлар жуда қизғин ижодий жараённи бошдан ўтказмоқда...
Хонанда кечагина хорижий телеканалларнинг бирида фаолият юритадиган журналист билан суҳбатлашди. Ватанимиз ҳақида бутун дунёга намойиш этиладиган кўрсатувнинг тасвирга олиш жараёни ҳақида Райҳоннинг ўзи инстаграмдаги саҳифаси орқали хабар берган.
Ўзбекистоннинг маданият соҳасидан вакил сифатида Райҳонни танлаган чет эллик ижодкор, юртимиз, ўзбек санъати ҳақида мароқли суҳбатлашди.
“Буюк Британиялик телеюлдуз Жоанна Лумлей билан бўлган интервью жудаям қизиқ бўлди!” - деб изоҳлайди хонанданинг ўзи.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ҳақидаги мазкур кўрсатув юртимизнинг мустақиллик байрами арафасида намойиш этилади.
Қайси телеканал ва эфир вақти ҳақида хонанданинг ўзи инстаграм ҳақида маълум қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.