
«Sevimli» телеканали орқали Рамазон туҳфаси сифатида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида «Ҳошимийлардан чиққан ой» номли 30 қисмдан иборат сериал намойиш этилади. Бу ҳақда телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар қилинган.
Маълум қилинишича, сериалда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болалик, ўсмирлик ва етуклик даврлари, у зотга илоҳий ваҳий келиши, биринчи мусулмонларнинг эътиқод йўлидаги шараф ва машаққатлари, динимизнинг кенг ёйилиб борилиши ҳақида ҳикоя қилинади.
[media=https://youtu.be/rqC-LjqhYxI]
Қайд этиш керак, аввалроқ «MilliyTV» телеканали «Умар ибн Хаттоб» номли сериални намойиш этишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар