Фото: «Оила даврасида»
Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан концерт-томошалар фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган меъёрларга риоя этилиши юзасидан доимий равишда назорат тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси тақдим этган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 20 га яқин ноқонуний концерт-томоша фаолияти, яъни расмий ҳужжатларсиз сухандонлик, раққосалик, хонандалик ва созандалик билан шуғулланиб келаётган фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди. Масалан, Хива шаҳрида Муҳаббат Камолова, Урганч туманидан Умида Собирова, Умида Абдуллаева ҳамда Қўшкўпир туманида Шаҳло Жонибекова махсус лицензиясиз, тўйларда келишилган сумма асосида раққосалик билан шуғулланаётгани аниқланди.
Шунингдек, тўй ва тантаналарда ҳеч қандай расмий ҳужжатларсиз сухандонлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган гурланлик Ўмарбай Аллаберганов ва хивалик Фаррух Абдуллаевнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Ҳудудий давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар давомида Хива шаҳрида Темур Давлатназаров, Бекзод Рўзметов, Урганч туманида Дилшод Абаев, Шихназар Исмоилов, Дилмурод Эшёзов, Хонқа туманидан Мансур Салаев, Ғолиб Очилов ҳамда қўшкўпирлик Сарварбек Раҳмоновнинг тўй ва тантаналарда лицензиясиз ноқонуний равишда хонандалик, созандалик, доиракашлик ҳамда овоз кучайтиргич ходими сифатида пуллик хизмат кўрсатиб, ноқонуний даромад топаётганликлари аниқланди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ушбу фуқароларнинг фаолиятларини қонунийлаштиришда тегишли кўрсатмалар берилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади