11:01 / 08.05.2018
5 130

Наримон Султонхўжаев нега қўшиқ куйлаш ҳақида ўйлаб қолди?

Наримон Султонхўжаев нега қўшиқ куйлаш ҳақида ўйлаб қолди?
Сал аввал клипмейкер Наримон Султонхўжаевнинг хонанда Жасур Умировга берган саволлари ва жавобларни тақдим этган эдик. Навбат хонанданинг клипмейкерга саволлари ва клипмейкернинг жавобларига.

— Клип суратга олишингизда сиз учун нима муҳим: гонорар, сифат ёки қўшиқ?
— Клип суратга олишда юқоридаги ҳар бир омилнинг ўз ўрни бор. Улар бир-бири билан узвий боғлиқ. Лекин биринчи навбатда қўшиқни эшитиб, ундан илҳомланишим шарт. Шунда сўзидан, мусиқасидан, тасвирга олмоқчи бўлган тасвир кўз олдимга келади. Бу орқали сифат белгиланади. Сифатли клипни эса етарлича маблағ билан суратга олиш лозим.

— Клипларингизда ўзингиз роль ижро этишингизга ўрганиб қолдик. Бу хонанда истагими ёки сизнинг талабингиз?
— Асосан хонандаларнинг таклифи билан роль ижро этаман. Бундан ташқари ўзим ўйлаб топган образни фақат ўзим кўнгилдагидек ижро этишим мумкин.

— Клип суратга олиш сиз учун — хоббими ёки касб?
— Бу касбни жуда яхши кўраман. Унга хобби сифатида қарай олмайман.

— Агар сиздан янги қўшиғимга текинга клип суратга олиб беринг десам...
— Бу гапни айтишга уялмайсизми-а? (кулади) Хонандаларга тушунмайман, кўнгили тусаган нарсаларда тежамкорликни билишмайди. Аммо клип суратга олишга келганда иложи борича, пул ишлатмасликка ҳаракат қилишади... Бу саволга аниқ жавоб олиш учун биринчи саволга берган жавобимга қаранг.

— Агар яхши, тажрибали продюсер таклиф билдирса, хонандаликда ўзингизни синаб кўрасизми?
— Кутилмаган савол бўлди-ку... Қўшиқ куйлаш ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман. Қизиқ, мендан қандай хонанда чиқар экан-а? Тўғриси, бу саволга аниқ жавоб беролмайман.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Наримон Султонхўжаев нега қўшиқ куйлаш ҳақида ўйлаб қолди?