12:08 / 17.05.2018
5 860

Суратга олиш ишлари бошланмаган «101-рейс» фильмининг илк тизери эълон қилинди (видео)

Суратга олиш ишлари бошланмаган «101-рейс» фильмининг илк тизери эълон қилинди (видео)
«Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссёр Акром Шахназаров ҳамда продюсер Равшан Норбаев томонидан суратга олинаётган «101-рейс» фильмининг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари давом этмоқда.

Фильм ижодкорлари ҳали суратга олиш ишлари бошланмаган «101-рейс» фильмининг илк тизерини эълон қилишди. Бу ҳақда фильм продюсери Равшан Норбаев «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

«101-рейс» фильми продюсери Равшан Норбаев. Фото: «101-рейс» фильми архиви.
Сўнгги вақтларда жуда ҳам кўплаб кино мухлисларида «101-рейс» фильми ҳақида «101-рейс» қандай фильм, самолёт ҳақида фильм ишлаяпсизларми, фильм нима ҳақида», мазмунидаги саволлари кўпайган эди. Ушбу саволларга дастлабки тушунчани бериш учун, дунё стандартларига мувофиқ, суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнида, фильмнинг дастлабки тизерини ишладик.

Фильмда бу кадрларданда ортиқроқ даражадаги кадрлар, эпизодлар бўлади. Ҳозирча иккинчи бош қаҳрамон ролига маҳоратли актёр Жавоҳир Зокиров тасдиқланди. Фильм бош қаҳрамони Зархўжа Саидазимов ролига эса бешта актёрдан фото ҳамда видео синовлар ўтказдик.

Очиғи, фильм бош қаҳрамони ролига айнан қайси актёрни танлаш борасида тугал фикрга келолмаяпмиз. Шунинг учун, фильм бош қаҳрамони ролини тасдиқлашни оммавий сўровномалар ўтказиш билан мухлислар ихтиёрига қолдирмоқчимиз. Тез орада бош қаҳрамон ролини қайси актёр ижро этишини оммавий сўровномалар натижасига қараб маълум қиламиз. «101-рейс» фильмнинг суратга олиш ишларига тайёргарлик ҳамда кастинг жараёнлари давом этмоқда.

Равшан Норбаев, «101-рейс» фильми продюсери


Маълумот учун, «101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Boeing-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм постановкачи режиссёр — Акром Шахназаров, бош продюсер — Равшан Норбаев ҳамда Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида суратга олиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Суратга олиш ишлари бошланмаган «101-рейс» фильмининг илк тизери эълон қилинди (видео)