16:38 / 19.05.2018
4 993

Брэд Питт Анжелина Жоли билан ажрашишни пайсалга солиш сабаби маълум бўлди

Брэд Питт Анжелина Жоли билан ажрашишни пайсалга солиш сабаби маълум бўлди
Голливуд актёрлари Брэд Питт ва Анжелина Жолининг ҳалигача расман ажрашмаганига уларнинг ўртасидаги илиқ туйғулар сабаб эмас, деб ёзади «Tengrinews»га таяниб Дарё нашри.

Юлдузли жуфтликнинг ўзаро муносабатларига 2016 йилнинг сентябрида путур етган эди.

Бироқ Брэд ва Анжелина ҳалигача расмий равишда эр-хотин ҳисобланади.

Қайд этилишича, никоҳни бекор қилиш жараёнининг чўзилишига оиланинг кўчмас мулклари, хусусан Франция жанубидаги Шато Мираваль манзилгоҳи сабаб бўлмоқда.

Эр-хотин узумзорга эга ушбу кўчмас мулкни ҳали никоҳдан ўтмасидан яъни 2009 йилда 60 миллион долларга сотиб олган эди.

«Анжелина Брэддан ушбу кўчмас мулкни сотиб, пулининг ярмини ўзига беришини талаб қилмоқда. Бироқ Брэд бундай қилишни истамаяпти. Бред ҳудуддаги биноларни таъмирлашни ва узумчилик ва зайтун ёғи ишлаб чиқариш билан шуғулланишни ёқтиради. У ҳосилни шахсан ўзи назорат қилади ва меросни сақлаб қолишни истайди», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Брэд Питт Анжелина Жоли билан ажрашишни пайсалга солиш сабаби маълум бўлди