18:45 / 03.06.2018
5 991

Жўрабек ижодидаги етти йиллик танаффус сабаблари ҳақида гапириб берди (видео)

Жўрабек ижодидаги етти йиллик танаффус сабаблари ҳақида гапириб берди (видео)
Фото: «Дарё»
Хонанда ва актёр Жўрабек «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад уюштирди.

Интервью давомида Жўрабек етти йиллик ижодий танаффус ҳамда депрессияга тушиб қолиш сабаблари ҳақида гапириб берди.

Аввало ижодий танаффус депрессия ҳолатига тушиб қолишдан бошланди. Шундан сўнг Ўзбекистондан кетдим. Барибир ўзингдан қочиб бўлмас экан, ўзимдан қочишга ҳаракат қилиб ўзимни топдим. Депрессиянинг сабаби, кутилган натижадан, мухлислардан ранжишда, оила, хуллас ҳамма-ҳаммаси қўшилиб-қўшилиб кетаверди. Шоу-бизнесга илк қадам қўяётганимда, у вақтларда менга кўп нарсалар орзу эди, ҳозиргилар, янги чиқаётган группачалар, юлдузчалар шоу-бизнесга кириб келаётганда «тўйга бу ашула ейди, мана бунақа ашула қилсам тўйим кўп бўлади», дея нотўгри фикр билан ҳаракатларини бошлашмоқда. Балки улар буни тўғри деб ҳисоблашар, балки аслида ҳам бу тўғридир, аммо мен буни нотўғри деб ҳисоблайман, қанақадир даромадни кўзлаб шоу-бизнесга кириб келиш нотўғри ҳодисадир. Менда унақа бўлмаган. Мен жаҳон шоу-бизнесини эшитиб озиқланганман. Зўр қўшиқ қилишга, танилиб, жаҳон миқёсига чиқишга интилар эдим. Кейин қарасам асил вазият унақа эмас экан. Мен Европача ўйлар эканман, масалан, бир қўшиқ чиқардингиз, у қўшиқни ўн бешта радио талашиб, илтимос қилиб сиздан олишса, ёки телеканаллар илтимос қилиб клипларимизни айлантирса дердим. Биз қайтанга илтимос қилиб, ялиниб эфирга беришимиз, аслида санъаткор дегани номи улуғ, супраси қуруқ эканлигини кейинроқ тушуниб етдим. Шу нарсалардан ранжиган эдим, бизларда ҳақиқий санъатни ривожлантириш қийин экан. Чиқасиз, топадиган даромадингиз фақат тўйдан, альбомлар сотилиши йўқ, концертлар ёки ижодий иш қилиб топиладиган бошқа даромат йўқ. Шунинг учун, анчагина танаффус қилишга мажбур бўлдим.

Жўрабек, хонанда ва актёр

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жўрабек ижодидаги етти йиллик танаффус сабаблари ҳақида гапириб берди (видео)