date
views 5 660

АҚШда Лола Каримова продюсерлик қилган фильм тақдимоти бўлиб ўтди

АҚШда Лола Каримова продюсерлик қилган фильм тақдимоти бўлиб ўтди
Фото: Facebook / Лола Каримова-Тиллаева
AҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида буюк мутафаккир ва Мовароуннаҳр ҳукмдори Мирзо Улуғбек ҳаёти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи “Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” тарихий ҳужжатли фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева Facebook‘даги саҳифасида эълон қилди.

Ушбу фильм Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тиллаевнинг продюсерлиги остида режиссёр Баҳодир Йўллдошев томонидан суратга олинган.

Лос-Анжелесдаги тақдимотда 1969 йилда “Аполлон 11” миссияси доирасида Ой юзига иккинчи бўлиб қадам босган афсонавий америкалик астронавт Базз Олдрин ва тарихий кинолентада бош ролни ижро этган актёр, жаҳон киноси юлдузи Арманд Ассанте иштирок этишди.

Мазкур киноасар 2017 йилда 74-халқаро Венеция кинофестивалида “Энг яхши хорижий ҳужжатли фильм” номинациясида нуфузли “Кинео” мукофотига сазовор бўлди, Италиянинг Искья оролида бўлиб ўтган халқаро кинофестивалда эса “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида ғолиб бўлди.

Қайд қилинишича, ҳозирча ҳужжатли фильмни инглиз тилида Amazon ва Vimeo сайтлари орқали кўриш мумкин.​ Шу йилнинг сентябрь ойида эса “Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” фильмини ўзбек тилида ҳам кўриш мумкин бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » АҚШда Лола Каримова продюсерлик қилган фильм тақдимоти бўлиб ўтди