14:05 / 29.06.2018
7 461

Озодбек Назарбеков: «Инсон қасидаси»ни чет тилларида куйламоқчимиз

Озодбек Назарбеков: «Инсон қасидаси»ни чет тилларида куйламоқчимиз
Марказий Осиё ёшлар форумининг 2-пленар сессияси «Марказий Осиё ҳудудида маданий ҳамкорлик» мавзусида ўтказилди. Сессияда сўзга чиққан Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков қуйидагиларни таъкидлади:

– Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар сиёсати муҳим йўналиш сифатида белгилангани бежиз эмас. Зеро, ёшлар – давлат ва жамият ривожига ҳисса қўшувчи аҳолининг катта қисми саналади.

Биз – санъаткорлар юртимиз маданиятини дунёга танитиш, тинчлик ғоясини илгари суриш мақсадида атоқли шоиримиз Эркин Воҳидов қаламига мансуб «Инсон қасидаси» шеъри асосида чет тилларида қўшиқ яратишни ният қилдик.

Бундан ташқари, Қирғизистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Ёш ижодкорлар ўртасида ташкиллаштирилган спорт ўйинлари шулар жумласидандир. Бошқа қўшни мамлакатлар билан ҳам маданият соҳасидаги алоқаларимиз ривожланиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков: «Инсон қасидаси»ни чет тилларида куйламоқчимиз