17:41 / 04.07.2018
8 366

Паризоданинг қизи машҳур хонанданинг клипида роль ўйнади (фото)

Паризоданинг қизи машҳур хонанданинг клипида роль ўйнади (фото)
Шаҳзоданинг инстаграм саҳифасини кузатадиган бўлсак, ижодий фаолиятини виртуал кузатиш, янгиликларидан бохабар бўлиб туриш мумкин...

Мисол учун, хонанда сал кам бир ойдан буён реклама қилаётган "Жажжи қизалоқ" номли янги қўшиғига ишланган клип кеча мухлислар эътиборига ҳавола этилди. Соат 17:00 дан бошлаб барча мусиқий каналларда намойиш этилган видео кетма-кетликнинг режиссёри Ёдгор Носиров.

Дарвоқе, клипда Шаҳзоданинг болалик даврини маҳорат билан ижро этган кичкинтой модель ҳам санъатга бегона эмас. Эъзоза исмли актриса барчага маълум ва машҳур раққоса Паризоданинг тўнғич фарзанди.



У онасининг изидан бориб санъатни танлаганга ўхшайди. Ширингина қизалоқнинг барча фотоларини эса унинг инстаграм саҳифасида - @ezoza_doll томоша қилишингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)