
Лола Instagram саҳифасида мамлакатимизда Мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида махсус пост қолдирди. Хонанда соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар тўғрисида сўз юритиб, мамлакатимизда болаларни боғчаларга қамраб олиш энг муҳим вазифалардан бири эканини таъкидлади. Шунингдек, Лола энди ўзи ҳам ушбу командада эканини таъкидлаб, бунинг учун Мактабгача таълим вазирлиги мутасаддиларига миннатдорчилик билдирди.
Хонанда Президентнинг кичик қизи Шаҳноза Мирзиёева билан бирга тушган сурати остига жумладан шундай деб ёзди:
«Катта ўзгаришлар даврида муҳим вазифани адо этаётган жамоанинг бир қисми бўлишимга имкон бергани учун Мактабгача таълим вазирлигига миннатдорчилик билдираман».


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар