“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси билан режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Исломхўжа» деб номланган тарихий бадиий-публицистик жанрдаги фильми овозлаштириш ишлари якунланди.
Фильм ўз даврининг тараққийпарвар, халқпарвар давлат ва жамоат арбобларидан бири, Хива хонлигининг бош вазири Исломхўжа ҳақида бўлиб, унинг маърифат, адабиёт ва санъат ҳомийси сифатида қилган ишлари хусусида.
Фильмда хоннинг яқин қариндоши, қайнотаси, хонликнинг энг юқори амалдори, қўшни давлатлар ҳукмрон доиралари ҳатто, оддий халқ орасида катта ҳурматга эга, буюк реформатор Исломхўжа сирли равишда ўлдирилгани, дастлаб қотилликни фош этиш учун бошланган тергов ҳаракатлари тезда тўхтатилиб, босди-босди қилишга ўтилгани, қарийб бир асрдан зиёд вақт давомида ҳали-ҳануз жавобини кутаётган фожеали қотиллик тафсилотларини ўрганишга бел боғлаган тадқиқотчи-тарихчи бир асрлик фурсат ўтганлигига қарамасдан мавжуд ҳужжатларга асосланиб, масалага холисона ёндашиб, асл айбдорлар қиёфасини очишга ҳаракат қилгани киноижодкорлар томонидан моҳирона тасвирланган.
Фильмда асосий ролларни Алишер Узоқов, Улуғбек Қодиров ва Асал Шодиевалар ижро этишган.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой товушдан тез учувчи йўловчи самолётни синовдан муваффақиятли ўтказди
Путиннинг маслаҳатчиси ядро қуролини “Худонинг туҳфаси” деб атаб, ундан фойдаланишга чақирди
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин
Эрон яқин кунларда Исроилга «ҳалокатли зарбалар» бермоқчи
Вазирлик ва идоралар ходимлари сони қисқартирилмоқда