13:58 / 09.08.2018
4 065

Озодбек Назарбеков санъат олийгоҳларида истеъдодлар четда қолиб, пули билан мукофот олганлар ўқиётганини танқид қилди

Озодбек Назарбеков санъат олийгоҳларида истеъдодлар четда қолиб, пули билан мукофот олганлар ўқиётганини танқид қилди
Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти якунлари ва истиқболдаги йўналишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган "Халқ сўзи" мухбири Мунисхон Каримова хабар берди.

Тадбирда маданият соҳасидаги муаммо ва камчиликлар хусусида ҳам сўз юритилди. Айниқса, анъанавий қўшиқчилик ва санъаткорлар фаолиятидаги камчиликлар тилга олинди.

— Кўплаб муаммолар соҳадаги эски қарашлар ва коррупцион ҳатти-ҳаракатлар билан боғлиқ, назаримда, — деди Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков. — Мисол учун, халқаро танловлар лауреатлари бўлган ёшлар юртимиздаги олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилиниши белгиланган. Аммо, бугунги келиб бу шундай муаммога айландики, қабул квотаси 10 та бўлса, 20 та лауреат ўқишга топширади. Лауреатлар ҳам қандай бу мукофотни қўлга киритгани ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бу нимага олиб келяпти? Пули билан четга чиқиб келган ёшлар ўқишга имтиёзли қабул қилиняптию, ҳақиқий истеъдодлар четда қолиб кетяпти. Бу борада ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Вазирлик томонидан айнан қандай халқаро ва нуфузли танловлар ғолибларига имтиёз берилиши ҳақида рўйхатни шакллантириш ташаббуси билан чиқдик. Бу муаммо амалий ечим топишига ҳаракат қиляпмиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков санъат олийгоҳларида истеъдодлар четда қолиб, пули билан мукофот олганлар ўқиётганини танқид қилди