14:47 / 29.08.2018
6 517

Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Юлдуз Усмонова ва бошқалар мукофотланди

Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Юлдуз Усмонова ва бошқалар мукофотланди
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент фармони имзоланди.

Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Абдуллаева Насиба Меликовна – «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси;

Аҳмедов Ёқуб – Ўзбек Миллий академик драма театри актёри;

Баймурадов Элмурод Дилмуродович – Шаҳрисабз шаҳридаги «Бахтли болалик» намунали болалар мақомчилар ансамблининг бадиий раҳбари, Қашқадарё вилояти;

Жўраев Шерали – «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси;

Закиров Фаррух Каримович – «Ялла» ансамбли бадиий раҳбари;

Отажонов Ортиқ – Ўзбекистон халқ артисти;

Сагдиев Ёдгар Хабибович – Ўзбек Миллий академик драма театри актёри;

Усмонова Юлдуз Ибрагимовна – «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Юлдуз Усмонова ва бошқалар мукофотланди