
Ўзининг кўплаб мазмунли қўшиқлари ҳамда ширали овози билан барчамизга яхши таниш бўлган Севара Назархон 1976 йил 23 декабрда Андижон вилоятида таваллуд топган. У ўзининг шоу бизнесдаги илк фаолиятини таниқли продюсер ва мусиқачи Мансур Тошматовнинг гуруҳида бошлаган.
Севара Назархон ўз ижодий фаолияти давомида кўплаб мукофотларни қўлга киритган. Жумладан у: 2000 йилнинг сентабрь ойида «Ниҳол» мукофоти совриндори, 2004 йилда ББС радио 3 томонидан тақдим этилган «Осиёлик энг яхши қўшиқчи», 2002 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг фармони билан «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвонига сазовор бўлган.
Ҳозирда у ўз оиласи билан Англиянинг Лондон шаҳрида истиқомат қилади. Ижодий фаолияти сабаб Лондон, Москва, Тошкент йўналишида мунтазам қатнаб туради. Асосан баҳор ва куз фаслларини Тошкентда ўтказади.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар