17:20 / 28.09.2018
26 172

Раъно Ярашева Ёдгор Саъдиев билан оила қургани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди (видео)

Раъно Ярашева Ёдгор Саъдиев билан оила қургани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди (видео)
Бир неча ҳафтадан буён санъат шинавандалари орасида «Актриса Раъно Ярашева ҳожи она бўлгач, санъатни тарк этибди. Энди киноларда ўйнамас экан», «Раъно Ярашева ва актёр Ёдгор Саъдиевнинг тўйи бўлибди» каби миш-мишлар кенг тарқалиб, муҳокамалар бўлаётгани кўпчиликка маълум. Журналист Миролим Исажонов Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева билан боғланиб, ушбу гап-сўзлар қанчалик рост эканлигига ойдинлик киритди, деб ёзмоқда "Daryo.uz" нашри.

«Хабарингиз бор, шу йилнинг февраль ойида Умра зиёратига бориб келдим. Турли тадбирлар, ижодий кечаларга рўмол ўраб бораётганимни ‘ҳазм’ қилолмаётганлар ҳам бор экан. Санъатни тарк этганим йўқ. Бундай ниятим мавжуд ҳам эмас. Театрда бир қанча саҳна асарларида иштирок этяпман. Аммо кинофильмларга ҳалигача таклифлар бўлмади. Менга маъқул келадиган сценарийлар қўлимга тушса, бажонидил рози бўламан.

Очиғи, Ёдгор ака билан оила қурганимиз ҳақидаги гапларни эшитиб, ажабландим. Бир неча кундан бери шу сўзлардан бохабар бўлган содда мухлисларим қўнғироқ қилиб, табриклашяпти ҳам. Ёдгор Саъдиев билан ака-сингилдекмиз, ҳамкасбмиз холос. Орамизда бундай бўлмағур миш-мишларни келтириб чиқарадиган ҳеч қандай асос йўқ. Кимларнингдир номини қора қилиб, бўхтон тарқатадиганлар бу орқали нималарга эришар экан, хайронман. Бу каби инсонларга Яратгандан фақатгина инсоф сўрайман», — дейди актриса.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Раъно Ярашева Ёдгор Саъдиев билан оила қургани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди (видео)