06:30 / 04.10.2018
8 197

Хонанда Лариса Москалёва ҳозир қаерда? (видео)

Хонанда Лариса Москалёва ҳозир қаерда? (видео)
Ўз вақтида Ўзбекистон санъаткорлари орасида машҳур бўлган Лариса Москалёва айни кунда АҚШ да истиқомат қилмоқда. Хонанданинг оиласи ва икки қизи бор. Лариса Москалёва 1974 йилнинг 28 сентябрида Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ёшлигида мусиқа мактабини тамомлаб, сўнгра Абдулла Қодирий номидаги Давлат маданият институтининг режиссёрлик факультетида таҳсил олган.

Лариса ўзининг хонанда сифатидаги профессионал фаолиятини 1992 йилда бошлаган. Фаолияти давомида ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида кўплаб қўшиқлар ижро этган. У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» ва «Қорақалпоғистон халқ артисти» унвонларига сазовор бўлган.

Лариса Москалёванинг «Кукушка», «Марварид», «Лейла», «Рейхан», Тановор», «Ташкент», «Додоракам», «Ангел», «Юрагим» каби кўплаб қўшиқлари мухлислар қалбидан чуқур жой олган. Айниқса унинг «Дугоналар» қўшиғи ҳозиргача омма орасида машҳурлиги билан аҳамиятли.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Лариса Москалёва ҳозир қаерда? (видео)