
Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиа-форуми ўтказилмоқда. Мазкур тадбирда Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи давлат ва нодавлат ОАВлари раҳбарлари, таниқли ижодий ходимлар, журналистика ва ахборот технологиялари йўналиши мутахассисларини тайёрлашга ихтисослаштирилган олий таьлим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, талабалар қатнашмоқда.
«ЎзА» нашри хабар беришича, медиа-форумида Россиянинг энг йирик телекомпанияси – «НТВ-Плюс» бош директори Михаил Дёмин ҳам иштирок этмоқда.
Бугунги кунда «НТВ-Плюс» — сунъий йўлдош рақамли телевидение (HDTV)нинг 270 та каналини ўзида жамлаган, Россия бозорида муваффақият қозонган етакчи компаниялардан.
«Ўзбекистон-Россия медиа-форуми илк бора ўтказилмоқда. Мазкур тадбир икки мамлакатнинг медиа соҳаси бўйича фаол ҳамкорлик қилишида кўприк вазифасини ўтайди. Биз ўзаро мулоқотда компаниямизнинг телекоммуникация соҳасидаги тажрибалари билан ўртоқлашдик», — деди нашрга берган интервьюсида Михаил Дёмин.
Тошкент таассуротлари билан ўртоқлашсангиз, деган саволга:
— Биласизми, мен Тошкентда туғилганман, у менинг она шаҳрим, болалигим ёдгорлиги. Доим «Фарҳод» бозоридан бозор-ўчар қилардик. Бувимни айтмайсизми, соф ўзбек тилида гаплашарди. Буларнинг бари кечагидек ёдимда, — деб жавоб қайтарган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар