
Аввалроқ, «Ниҳол» мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева кўплаб муаммоларни ўз ичига жамлаган «Ай, золим» номли қўшиқ ижро этаётгани ҳақида хабар берилган эди, деб ёзмоқда Qalampir нашри.
Мазкур тарона мухлислар эътиборига ҳавола этилиши биланоқ, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Айниқса, хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси изоҳларга тўлиб тошмоқда.
Манзура ўзи яратган қўшиқ парчасини «Instagram»даги шахсий саҳифасига жойлаштириб, эшитиб кўришни тавсия қилган. Қўшиқда фоҳишабозлик ва бесоқолбозлик каби иллатлар қораланган. Ушбу қўшиқ парчаси жойлаштирилган постга эса актриса Шаҳзода Матчонова эътирозли изоҳ ёзиб қолдирди. У ўз сўзларида Манзурага динни чуқурроқ ўрганишни тавсия қилди.
«Манзура опа, динга кўра ҳеч кимни муҳокама қилиш мумкин эмаслигидан хабарингиз борми? У ким бўлишидан қатъи назар… Қуръон бунга ўргатади. Бошқа бировни муҳокама қилиш катта гуноҳ. Қолаверса, ҳеч ким ўзи айб деб ҳисоблаган иши ҳаётида юз бермагунча ўлмайди. Динни чуқурроқ ўрганинг», деб ёзади Шаҳзода Матчонова.
Шундан сўнг Манзура барча изоҳларни ўчириб ташлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг