Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси жорий йилдан эътиборан дунёнинг энг кучли лигаларидан бири сифатида эътироф этиладиган Испания Ла лигаси билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, деб ёзмоқда "Ҳордиқ" нашри.
ЎФА расмий сайтида ёзилишича, ҳар икки ташкилот ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликда ўтказиладиган турли тадбир, мусобақалар ҳамда семинарларга жамоатчилик эътиборини янада орттириш, қолаверса икки мамлакатнинг спорт ҳамда санъат намоёндалари ўртасида ҳам яқин алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Испания Ла лигаси билан ҳамкорлик доирасидаги ўз элчиларини тайинлади.
Унга кўра, юртимизнинг икки машхур санъаткорлари – Шаҳзода ҳамда DJ Piligrim Ла лига билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг элчиларига айланишди.
Эндиликда Ла лига ҳамда ПФЛ томонидан ҳамкорликда ташкил этиладиган турли спорт тадбирларида Шаҳзода ва DJ Piligrim мунтазам равишда иштирок этишади ва ёш авлодни спортга, хусусан футболга меҳр қўйишда ўз ҳиссаларини қўшишади.
Мазкур икки санъаткор 28 октябрь куни пойтахтимизда илк марта ташкил этиладиган «Оммавий Эл-Классико» тадбирида иштирок этишади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди