13:53 / 26.10.2018
4 333

Россиялик хонанда Валерия: Ўзбекистоннинг «Scorpion» фильми устида ишлаш мен учун ҳам қизиқарли бўлди

Россиялик хонанда Валерия: Ўзбекистоннинг «Scorpion» фильми устида ишлаш мен учун ҳам қизиқарли бўлди
Фото: «Sputnik»

Россиялик таниқли хонанда Валерия режиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган «Scorpion» фильми учун саундтрек куйлади. Хонанда «Sputnik» агентлигига берган интервьюсида ушбу ҳамкорликдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

«‘Scorpion’ — Ўзбекистонда йилнинг бош фильми, бу киноасар билан ҳамма фахрланяпти. Ушбу фильм устида ишлаш мен учун ҳам қизиқарли бўлди», — деди Валерия.

Фильмнинг Ўзбекистондаги премьераси ноябрь ойи охирига режалаштирилган. Россиялик хонанда ушбу фильм яқин вақт ичида Россия прокатига чиқишига ҳам шубҳа қилмаслигини билдирди.

«Scorpion» фильми ёшлар орасидаги халқаро жиноятчилик ҳақида ҳикоя қилади. Тасвирга олиш ишлари Ўзбекистон, Россия ва Марокашда бўлиб ўтган. Фильмда Ўзбекистон, Туркия ва Россия киноси юлдузлари суратга тушган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Россиялик хонанда Валерия: Ўзбекистоннинг «Scorpion» фильми устида ишлаш мен учун ҳам қизиқарли бўлди