13:06 / 29.10.2018
7 441

Самарқандлик рассом петербургликларни ҳайратга солмоқда (фото)

Самарқандлик рассом петербургликларни ҳайратга солмоқда (фото)
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбек рассоми Муродулла Дониёровнинг шахсий кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазма Ленинград вилоятининг Халқлар дўстлиги уйида ўтказилмоқда.

Рассомнинг Самарқанд яқинида, Зарафшон дарёси бўйидаги қишлоқлардан бирида туғилган. Оилада етти фарзанд бўлган Муродулла ёшлигидан расм чизишга қизиққан. Тошкентдаги Павел Бенков номли республика рассомчилик коллежини таҳсил олгач, армия хизматига кетади. 1984-1986 йиллари Ленинград яқинидаги Ломоносов шаҳрида хизмат қилган Муродулла Дониёров бу ернинг манзарасига қизиқиб қолади. Кўпгина асарларини шу ерда яратади.

Муродулла Дониёров кўргазмасини ташкил этишда Ленинград вилоятида яшовчи депутат Равшанбек Қурбонов кўмаклашган. Петербург кўргазмаларидан кейин рассомнинг асарлари Россиянинг шимоли-ғарбий ҳудудларига йўл олади. Улар Карелиянинг Олонец шаҳри, Ленинград вилоятининг Кириши шаҳри, Эстония чегарасида жойлашган Ивангород шаҳрида ҳам намойиш қилинади. Кўргазмага ташриф буюрганлар рассом ижодидаги ўзбекона колорит ва ранглар жилосидан ҳайратга тушмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Самарқандлик рассом петербургликларни ҳайратга солмоқда (фото)