
Остоналик рассом Ренат Елубаев “Россия 1” телеканалининг “Ажабтовур одамлар” (“Удивительные люди”) телелойиҳаси ғолиби бўлди. Рассом илк марта кўзларини боғлаган ҳолда ҳайкал ясади, дея хабар берди “Turon24” ахборот агентлиги.
Телелойиҳанинг учинчи мавсумида 6 ёшдан 44 ёшгача бўлган жами 56 ижодкор иштирок этган. Якуний босқичда Ренат Елубаев арманистонлик Артур Микаелян ва россиялик Руслан Гаврюшенколар билан баҳс бойлашган. Танлов ғолиблари томошабинларнинг овоз бериш йўли билан аниқланган. Натижага кўра, Ренат Елубаев мутлақ ғолиб сифатида 1 млн рубль мукофоти билан тақдирланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар