
Унинг қўшиқлари тингловчилар кўнглидан чуқур жой эгаллагани рост гап. Бироқ бу гал Дилсўз билан ижод ҳақида гаплашиш учун учрашмадик. Хонанда фарзанд кутяпти. Насиб этса, у учинчи бор она бўлади!
— Фарзанд кутаётганингизни эшитиб, хурсанд бўлдик. Туғилажак фарзандингизни эсон–омон бағрингизга олиш насиб қилсин!
— Ташаккур! Фарзанд кўриш истагидаги ҳар бир аёлга бу улкан орзуси амалга ошишини тилаб қоламан! Аслида ҳам, биз, аёлларга берилган энг буюк неъмат – бу оналик мақоми. Ростини айтсам, яна фарзанд кўриш ҳақида ўйламаган эдик. Болаларимиз ҳали кичик, уларни катта қилиб оламиз, деяётгандик. Яратганнинг марҳамати экан, учинчи бор она бўлиш насиб этадиган бўлди. Бундан жуда ҳам хурсандман.
— Болаларим кичик деяпсиз, меҳрингиз, эътиборингиз бўлиниб қолиши ўйлантирмаяптими?
— Йўқ. Бу ҳақида ўйламадим ҳам. Аёл сифатида бошқа нарсалардан воз кечсам ҳам фарзандларимга бирдек меҳр кўрсата олишимга кўзим етади. Назаримда, ҳар бир она бу фикримга қўшилади.
— Ҳомиладорлик даври қандай ўтяпти?
— Аксарият дугоналарим ҳомиладорлик токсикозидан қийналишади. Айниқса, биринчи уч ойликдаги безовталиклар ҳақида эшитганимда ваҳимага тушардим. Аммо менда бундай бўлмади. Ҳеч бир фарзандимда токсикоз муаммосига дуч келмадим. Шунинг учун ҳам туққунимга қадар бемалол ижод қила оламан.
— Бу хушхабарни турмуш ўртоғингизга қандай айтдингиз?
— Буни иккимиз бир пайтда билдик. УТТга борганимизда шифокор «Табриклайман, оилангизга яна бир меҳмон келяпти», деди. Иккимиз бирдек қувондик. Кўзларимга ёш келди. Ҳар гал она бўлиш ҳақидаги янгиликни қувонч ёшлари билан қарши оламан.

— Яқинда узоқ кутилган альбомингиз тақдимоти бўлиб ўтди. Қўшиқлар тўпламини олдинроқ тақдим этишга нима тўсқинлик қилган эди?
— Битта қўшиқ яратиш учун анча меҳнат қилинади. Айтмоқчиманки, бу осон иш эмас. Таронани яратгунча бир неча ой изланамиз. Мусиқий тўплам тақдим этиш учун эса қўшиқлар сони кўп бўлиши керак. Ниҳоят, бунинг уддасидан чиқдим. Тингловчилар қўшиқларимни тинглаб яхши баҳолашади, деган умиддаман.
— Турк хонандаси билан дуэт куйладингиз. Яна ҳамкорлик қилиш режада борми?
— Турк хонандаси Синан Озен билан қариндош тутиндик десам бўлади. Тез–тез хабарлашиб турамиз. Режалар эса бисёр. Яна бир нечта дуэт куйлашни ўйлаяпмиз.
— Янги клиплар тақдим этмай қўйдингиз...
— Қўшиқ яратилаётганда унга клип олинадими-йўқми маълум бўлади. Ҳозирча тароналарим ичида клип суратга оладиган даражадагиларини топмадим. Бу билан умуман клип тақдим этилмайди, демоқчимасман. Айни кунларда студияда ёзилаётган қўшиқларга видео суратга олиниши режа қилинган.
— Ҳамкасбларингиз бирин-кетин тадбиркорликни бошлашяпти. Балки сизда ҳам шундай ният бордир?
— Ўйлаб қўйган бизнес режаларим бор. Келгусида «Дилсўз» номи билан тикув фабрикаси очмоқчиман.
— Барча орзуларингиз рўёбга чиқишини тилаб қоламиз.
— Раҳмат!
Алия суҳбатлашди
Манба: Darakchi.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар