18:43 / 02.11.2018
6 524

Президент қарорига кўра Сурхондарёда халқаро бахшичилик фестивали ўтказилади

Президент қарорига кўра Сурхондарёда халқаро бахшичилик фестивали ўтказилади
Ўзбекистон президентининг 2018 йил 1 ноябрда қабул қилинган "Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан ҳар икки йилда Сурхондарё вилоятида Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилиши белгиланди. Мутасадди ташкилотлар томонидан фестиваль 2019 йил 5-10 апрель кунлари ўтказилиши белгиланди.

Фестиваль доирасида Термиз шаҳридаги Сурхондарё санъат саройи майдонининг ён атрофида бахшичилик санъатига оид турли кўргазмалар, қадим фольклор чолғулари ва либослари, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ташкил қилинади.

Маданият вазирлиги фестивалнинг очилиш маросимига тайёргарлик ишларини бошлаш мақсадида сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, бастакорлар ва балейтместрлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорларни жалб этади. Шунингдек, маданият вазирлиги талабномасига биноан, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан фестиваль меҳмонлари учун кириш визаларидан консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Президент қарорига кўра Сурхондарёда халқаро бахшичилик фестивали ўтказилади