04:13 / 09.11.2018
3 697

Netflix «Маугли» трейлерини тақдим этди (видео)

Netflix «Маугли» трейлерини тақдим этди (видео)
Netflix Редярд Киплингнинг «Жунгли китоби»га асосланган «Маугли» саргузашт фильми (Моwгли: Легенд оф тҳе Жунгле) трейлерини тақдим этди, деб ёзади Дарё.

Фильм «Узуклар ҳукмдори» фильмидаги Голлум роли билан машҳур актёр ва режиссёр Энди Серкис томонидан суратга олинган. Бўрилар вояга етказган Маугли ролини актёр Роэн Чанд ижро этди. Фильмда пайдо бўлувчи ҳайвонларга Бенедикт Камбербетч (йўлбарс Шерхон), Кристиан Бэйл (Багира) ва Кейт Бланшетт (илон Каа) овоз берган.

Netflix июль ойида Warner Bros. компаниясидан «Маугли» учун ҳуқуқни сотиб олган эди. 29 ноябрь куни фильм Лос-Анжелес, Нью-Йорк, Сан-Франциско ва Лондоннинг баъзи кинотеатрларида намойиш этилади. 7 декабрдан уни Netflix’да бутун дунё бўйлаб кўриш мумкин.
[media=https://www.youtube.com/embed/OVBjPpUlQrE?start=0]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Netflix «Маугли» трейлерини тақдим этди (видео)