“Miss Asia Global” халқаро гўзаллик танловида қозоғистонлик модел ғолиб бўлди

2-10 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Кочин шаҳрида ўтказилган “Miss Asia Global” халқаро гўзаллик танловида қозоғистонлик Асем Есенгелдиева ғолиб деб топилди.
Халқаро танловда 25 та давлат вакиллари қатнашди. “Velada” модел агентлиги аъзоси Асем Есенгелдиева танлов доирасида “Энг нафис сочлар эгаси” номинациясида ҳам тақдирланди. Асем танловда олган мукофот пулининг бир қисмини шошилинч операцияга муҳтож маҳаллий болаларга берди.
“Miss Asia Global” халқаро гўзаллик танлови 1968 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.
Асем Есенгелдиева – Олмаота шаҳридаги Абилайхон номидаги Қозоқ халқаро муносабатлар ва жаҳон тиллари университети талабаси. “МДҲ гўзали – 2018” халқаро гўзаллик танловида совриндор бўлган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Халқаро танловда 25 та давлат вакиллари қатнашди. “Velada” модел агентлиги аъзоси Асем Есенгелдиева танлов доирасида “Энг нафис сочлар эгаси” номинациясида ҳам тақдирланди. Асем танловда олган мукофот пулининг бир қисмини шошилинч операцияга муҳтож маҳаллий болаларга берди.
“Miss Asia Global” халқаро гўзаллик танлови 1968 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.
Асем Есенгелдиева – Олмаота шаҳридаги Абилайхон номидаги Қозоқ халқаро муносабатлар ва жаҳон тиллари университети талабаси. “МДҲ гўзали – 2018” халқаро гўзаллик танловида совриндор бўлган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…