«Kaabil» фильмида кўзи кўрмайдиган одамни ўйнаган Ритик Рошан вафотидан сўнг кўзларини Мумбайдаги кўз шифохоналаридан бирига қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда ундан тиббиёт муассасаси директори илтимос қилди.
«Мен Ракеш Рошан билан боғландим ва Ритикдан мугуз пардасини клиникага эҳсон қилишини сўрадим, — дейди доктор Натаражи. — Ракеш Ритикнинг анчадан бери шуни ўйлаб юрганини айтганида, хурсанд бўлдим. Кейин Ритик билан гаплашдим. У мени туғилган кунига таклиф қилди ва ўша куниёқ ваъдасини бажарди. Ритик бу ахборотдан ва унинг исмидан бу муаммога одамларнинг эътиборини жалб қилиб, янги донорларни топишда фойдаланишимга рухсат берди».
Ритик ҳаёт экан, унинг кўзларига ҳеч ким тегмайди, албатта. Донорнинг мугуз пардасини фақат вафотидан сўнг олишади, аммо бунинг учун тириклигидаёқ рухсат олиш зарур.
Доктор Натаражининг айтишича, унинг марказида 200 000 та донорлик мугуз пардасига эҳтиёж бор, аммо кўпи билан 30 000 та йиғишга муваффақ бўлишади. Бу хайрли ишга Ритик Рошан қўшилгандан сўнг касалхона бутун мамлакат бўйлаб кенг ахборот кампаниясини бошлашни ва керакли миқдорда донорларни жалб қилишни режалаштиряпти.
Дарвоқе, машҳур донорлар орасида Айшвария Рай, Амитабх ва Жая Баччан, Рани Мукержи ҳамда Хема Малини ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди