16:38 / 22.11.2018
3 715

Маҳмуджон Эшонқуловнинг карикатуралари Норвегиядаги кўргазмада намойиш этилмоқда

Маҳмуджон Эшонқуловнинг карикатуралари Норвегиядаги кўргазмада намойиш этилмоқда
Ўзбекистонлик рассом Маҳмуджон Эшонқуловнинг карикатуралари Норвегияда ўтаётган халқаро карикатуралар кўргазмасида намойиш қилинмоқда. 17 ноябрь куни очилган кўргазмада бутун дунё рассомларининг 100 та карикатураси томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.

Turon24 рассом билан боғланди. “Бу кўргазма "Халқаро оқ ҳасса куни"(International Day of the White Stick)га бағишланган. Кўргазма ҳар йили ўтказилади. Бу йилги мавзуси "Ҳеч кимни ортда қолдирма" (“Leave no one behind”) эди. Қатнашиш интернет орқали бўлди, ишларимни 29 сентябрда юборганман. Саралаш жараёнида 43 давлатдан 156 рассом 249 та карикатураси билан қатнашди ва шундан 100 та асар сараланиб кўргазмага қўйилган”, – деди Маҳмуджон Эшонқулов.

Шунингдек, рассом Португалияда бўлиб ўтган 6-халқаро юмор биенналесида қатнашгани учун ҳам сертификат юборишганини айтди.

“Бу Португалиянинг Пенела шаҳрида ўтказилган биеннале эди. Мавзуси – “Ҳаёт тарзи” (“The life style”). 78 давлатдан 450 рассом 1160 та асари билан қатнашган кўргазма 21 сентябргача давом этди. Менинг терроризмга оид тўртта карикатурам кўргазмага танланган ва каталогда нашр этилган. Ўзим биенналега боролмаганим учун сертификатни юборишибди. Сертификат кеча қўлимга тегди”, – деди Маҳмуджон Эшонқулов.

Норвегияда ўтаётган халқаро карикатуралар кўргазмаси 24 ноябргача давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Маҳмуджон Эшонқуловнинг карикатуралари Норвегиядаги кўргазмада намойиш этилмоқда