27 ноябрь куни АҚШ Миллий кинотанқидчилар кенгаши томонидан америкалик режиссёр Питер Фарреллининг “Яшил китоб” кинокартинаси “NBR Awards”да “Йилнинг энг яхши фильми” деб топилгани маълум қилинди.
“Энг яхши актёр” номинациясига “Яшил китоб” фильмидаги Валлелонг роли учун Вигго Мортенсен, “Энг яхши актриса” номинациясига эса “Юлдуз туғилди” фильмидаги хонанда Элли роли учун Леди Гага муносиб кўрилди.
“Биз “Яшил китоб” фильмини йилнинг энг яхши фильми деб топганимиздан хурсандмиз. Фильмда самимий дўстлик, қайноқ ва жўшқин тасвирлар биргаликда кўрсатилади, инсониятнинг оғриқли муаммолари ҳақида баҳс юритилади”, – дейди Миллий кинотанқидчилар кенгаши директори Энни Шульхоф.
Ғолиблар 2019 йил 8 январда “NBR Awards” мукофотининг гала-концертида тақдирланади.
“Яшил китоб” фильмидан жаз пианиночиси Дон Ширли ва унинг қўриқчиси Тони Липнинг 1962 йилда АҚШ жанубига қилган сайёҳати ҳақидаги воқеалар ўрин олган. Йўлда улар афро-америкаликлар учун хавфсиз жойлар кўрсатилган харитадан фойдаланишади. Фильмдаги бош ролларни Вигго Мортенсен ва Махершала Алилар ижро этган.
"Яшил китоб" фильми прокатга шу йилнинг 21 ноябридан чиққан. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?