21:47 / 01.12.2018
5 958

«Скорпион»нинг чиптаси бошқа фильмлар чиптасидан қиммат сотилаётгани сабаби нима?

«Скорпион»нинг чиптаси бошқа фильмлар чиптасидан қиммат сотилаётгани сабаби нима?
Фото: «Дарё»
Режиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган «Scorpion» фильми 1 декабрдан Алишер Навоий номли кино саройида намойиш этилмоқда. «Scorpion» триллерининг чиптаси 16 000 сўм, кино саройда намойиши давом этаётган бошқа фильмларнинг билет нархи эса 12 000 сўм қилиб белгиланган.

«Scorpion» фильмининг чиптаси нархи нима сабабдан бошқа фильмлардан қимматлигига ойдинлик киритиш мақсадида, журналист Феруз Муҳаммад Республика кинопрокат маркази директори Маъмуржон Муҳаммадсаидов билан қисқа интервью қилди.

— Алишер Навоий номли кино саройи матбуот хизмати маълумотига қараганда, «Scorpion» фильмининг билет нархлари кино саройдаги бошқа фильмлардан қиммат нархда сотилаётган экан, бунинг сабаби нима?

— Аввало, фильм ишлаб чиқарувчи ҳуқуқ эгасининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, уларнинг Республика кинопрокат маркази билан шартномасига мувофиқ «Scorpion» фильмининг Алишер Навоий номли кино саройидаги билет нархи 16 000 сўм қилиб белгиланди. Бундан ташқари фильм катта маблағга суратга олинганлиги, катта реклама ишлари амалга оширилгани ҳам инобатга олинган.

Бир қанча давлатларда суратга олинган «Scorpion» фильмининг суратга олиш ишларига қанча маблағ сарфлангани фильм ижодкорлари томонидан маълум қилинмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Скорпион»нинг чиптаси бошқа фильмлар чиптасидан қиммат сотилаётгани сабаби нима?