Жорий йилнинг 5 декабрь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашда 16 нафар хонандалар томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқилди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди.
Жаҳонгир Отажоновнинг «Қадди баланд», Жаҳонгир Позилжонов ва Дилафрўз Ҳайитметовалар ижро «Меҳмоним» дуэти, Севара Юсупованинг (Севара тахаллуси билан эфирга чиқаётган) «Узун йўл», Маҳлиё Омоннинг «Фарғонадан», Достон Убайдуллаевнинг «6-хонадон», Алишер Зокировнинг «Майли, майли» қўшиқларига олинган видеоклиплари муҳокама қилиниб, уларда баъзи жузъий камчиликлар кўзга ташлангани сабабли рад этилди.
«Ниҳол» мукофоти совриндорлари Ирода Дилрознинг «Ўғлим», Шароф «Қора», хонандалар Зилола Мусаеванинг (Шахзода) «Мен ўша», Отабек «Она», Қиличбек Мадалиевнинг «Севги», Жасур Мавлоновнинг «Нетай» қўшиқларига ишланган видеоклиплари муҳокама қилиниб эфирга узатишга тавсиялар берилди. «Мароқанд» гуруҳининг «Торимнинг сири», Элвин Мирзезаде ва Шахризода Аҳмедова билан ижро этган «Ҳасрат» қўшиқларига олинган видеоклипларига истисно тариқасида рухсат берилди.
«Хонандалар Бадиий Кенгашга аъзолари томонидан рад этилган видеоклиплардаги қўшиқ матни, мусиқаси, видеоклип дастури (сценарийси)нинг ғоявий-бадиий савиясига алоҳида эътибор қаратиб, кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб Бадиий Кенгашга қайта топширишлари мумкинлигини маълум қиламиз», дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?