07:31 / 10.12.2018
3 676

“Евроосиё мўъжизаси” танловида “Бухоро” қисқа метражли фильми ғолиб бўлди

“Евроосиё мўъжизаси” танловида “Бухоро” қисқа метражли фильми ғолиб бўлди
8 декабрь куни “Оренбург” – Евроосиёнинг юраги” форуми доирасида ўтказилган “Евроосиё мўъжизаси” видео, фото ва анимация танловида “Бухоро” қисқа метражли фильми ғолиб бўлди. Танловга 10 та давлатдан 4 та номинация бўйича 237 та ижодий иш қабул қилинган.

Танловда Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркиядан иштирокчилар қатнашди.

Россия ва Ўзбекистонлик ижодкорлар томонидан ҳамкорликда ишланган “Бухоро” қисқа метражли фильми “Қисқа метражли фильмлар” йўналишида ғолиб деб топилди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни “Қисқичбақа” (Оренбург, Россия) ҳамда “Кисловодск: шаҳар-хиёбон” (Москва, Россия) фильмлари қўлга киритди.

Шунингдек, танловда “Соғлиқни сақлаш ва дам олиш жойлари”, “Тарихий-маданий ёдгорликлар” ва “Минтақалар намойиши” каби йўналишларда ҳам ғолиблар аниқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Евроосиё мўъжизаси” танловида “Бухоро” қисқа метражли фильми ғолиб бўлди