03:51 / 19.12.2018
4 747

Google 2018 йилнинг энг машҳур актёр ва актрисаларини маълум қилди

Google 2018 йилнинг энг машҳур актёр ва актрисаларини маълум қилди
Якунига етиб бораётган 2018 йил учун турли тоифалар бўйича энг яхшилар ва энг ёмонлар танланиши давом этмоқда. Жумладан, Google ҳам 2018 йил учун энг машҳур актёрлар рейтингини янгилади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Google рейтинги биргина мезон: у ёки бу актёрнинг қанчалик кўп қидирилишига кўра тузилди. Айнан шу сабабли Google рўйхатида энг кассабоп фильмларда суратга тушган эмас, балки жорий йилда турли можароларга аралашган актёрлар кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Рейтингнинг энг юқори поғонасини Сильвестр Сталлоне эгаллаган. Актёрга қизиқишнинг қатталиги унинг иштирокидаги “Крид” фильмининг сиквели чиқиши билан боғлиқ. Бундан ташқари, актёр йил бошида жинсий тегажоғликларда айбланган, бироқ кейинчалик ундан бу айбловлар олинган.

Машҳурлик бўйича 2-ўринни 22 ёшли америкалик актёр ва блогер Логан Пол эгаллаган. 3-ўринга Пит Дэвидсон жойлаштирилган. Унинг қўшиқчи Ариана Гранде билан унаштирилиши ва кейинроқ ажрашиши машҳурлигини ошириб юборган.

Шунингдек, етакчи ўнталикдан Билл Косби, Ной Сентинео, Дональд Гловер, Эллисон Мэк, Гари Олдман, Сапна Чаудхари ва Розанна Барр жой олган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Google 2018 йилнинг энг машҳур актёр ва актрисаларини маълум қилди