23:43 / 19.12.2018
4 396

Эд Ширан йилнинг энг муваффақиятли қўшиқчиси сифатида эътироф этилди

Эд Ширан йилнинг энг муваффақиятли қўшиқчиси сифатида эътироф этилди
Англиялик қўшиқчи Эд Ширан 2018 йилнинг энг муваффақиятли қўшиқчиси сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда “Турон24” нашри хабар берди.

У чет давлатлардаги концерт дастурлари орқали жами 432,4 млн доллар даромадга эга бўлган. Йил давомида 53 та шаҳарда 94 та концерт дастурини тақдим этган.

Ширандан кейинги ўринда америкалик хонанда Тейлор Свифт (345 млн доллар) жой олган. Америкалик реппер Шон Кори Картер ва хонанда Бейонсе бир хил натижа билан (254,1 млн доллар) 3-ўринни эгаллаган.

Бундан ташқари, Алейша Бет Мур, Бруно Марс, Жастин Тимберлейк каби қўшиқчилар ҳам муваффақиятли гастрол сафарларига чиққан хонанда сифатида қайд этилган.

Эд Ширан (Эдвард Кристофер Ширан) 1991 йили Буюк Британиянинг Галифакс шаҳрида таваллуд топган. 2016 йили “Thinking Out Loud” қўшиғи учун “Грэмми” мукофоти билан тақдирланган. 2017 йилнинг бошида “Shape of You” албоми АҚШ ва Буюк Британияда энг кўп сотилган албомлар орасида 1-ўринни эгаллаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Эд Ширан йилнинг энг муваффақиятли қўшиқчиси сифатида эътироф этилди