Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида тарихдан мисоллар, аллома боболаримиздан иқтибослар келтирди. Мамлакатимиз келажагига йўналтирилган улкан вазифаларни амалга оширишда куч-қудрат манбаи бўладиган миллий ғояни ривожлантириш масаласига эътибор қаратди. Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
- Буюк аллома ва адибларимиз, азиз-авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида “Ўзбекистон тарихи” каналини ташкил этиб, илмий жамоатчилик, ижодкор зиёлиларимиз билан биргаликда, унинг дастурларини пухта шакллантириш зарур, деди давлатимиз раҳбари.
Вазирлар Маҳкамаси, Фанлар академияси ва бошқа тегишли ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин”
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди
Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди