15:35 / 28.12.2018
7 055

"Элпарвар" тарихий фильми тақдимот маросими ўтказилди (фото)

"Элпарвар" тарихий фильми тақдимот маросими ўтказилди (фото)
27 декабрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройда Абдувоҳид Ғаниевнинг "Элпарвар" тарихий фильми тақдимот маросими ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизматидан Азизбек Қурбонов хабар берди.

“Фильм 12-асрда аждодларимизнинг мўғул босқинчиларига қарши кураши акс этган воқеаларни қамраб олган. Унинг бош қаҳрамони – Муқбил, қабила оқсоқолининг набираси, унинг ўтюрак ўғли Баҳодирнинг фарзанди бўлиб, сценарий давомида қаҳрамон илмга ташна ёш ўғлондан ёвга қарши беомон курашчи сифатида шаклланиб, ҳам маънан, ҳам жисмонан такомилга етиб бориши тасвирланган”, дейди Азизбек Қурбонов.

Фильм сценарийсини Абдулла Аъзамов ва Ёлқин Тўйчиев ёзган. Фильмда бош ролларни ёш актёр Абдуғофур Исаханов ҳамда актриса Феруза Юсуповалар ижро этди. Бундан ташқари, фильмда Фотиҳ Жалолов, Алишер Узоқов, Муҳаммад Рафиков, Шафоат Раҳматуллаева, Тоҳир Саидов сингари актёрлар суратга тушган.

Фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан “Киномания” студиясида суратга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Элпарвар" тарихий фильми тақдимот маросими ўтказилди (фото)