Мадина Қаноатова Анқарада ўтказилган "Мерос рақслар" халқаро танловида ғолиб бўлди

Мадина Қаноатова Анқарада ўтказилган "Мерос рақслар" халқаро танловида ғолиб бўлди
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 45-ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси Мадина Қаноатова 2018 йил декабрь ойининг сўнгги кунларида Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган “Мерос рақслар" халқаро танловида ғолиб бўлди ва 1-даражали диплом билан тақдирланди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ёш раққоса 27 декабрь куни Тошкент шаҳрида “Баркамол авлод“ болалар марказлари тўгарак аъзолари ва мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган миллий рақслар фестивал-танловида ҳам ғолиб бўлган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар