19:03 / 09.01.2019
6 404

Россиялик қизиқчи Обид Асомов хотирасига фестиваль ўтказишни таклиф қилди

Россиялик қизиқчи Обид Асомов хотирасига фестиваль ўтказишни таклиф қилди
Марҳум Обид Асомовнинг ҳамкасби, «Кривое зеркало» телекўрсатувида бирга фаолият олиб борган россиялик қизиқчи, актёр ва телебошловчи Александр Морозов Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали дўстини ёдга олди, дея хабар берди UZ24.

У Обид Асомов ҳақида «катта ўзбек юраги» деб, унинг шарафига Ўзбекистонда фестиваль ташкил этиш таклифини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, халқи ардоғидаги санъаткор, кулгу устаси Обид Асомов 14 декабрь куни ўткир юрак ҳуружи оқибатида вафот этган. У жорий йилнинг 22 октябрь куни 55 ёшни қаршилаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Россиялик қизиқчи Обид Асомов хотирасига фестиваль ўтказишни таклиф қилди