Шундай фильмлар яратилганки, уларда муваффақиятга эришиш учун қандай қурбонликлар келтирилиши ҳикоя қилинади, деб хабар қилмоқда Даракчи нашри.
“Юлдуз туғилди”
Машҳур кантри-хонанда бошловчи қўшиқчи қизни севиб қолиб, уни машҳурликка эришишига ёрдам беради, аммо ўзи машҳурликни қўлдан бой беради.
“Юқорига”
Фильм 1972 йилги Олимпия ўйинларига асосланган. Фильм давомида собиқ Иттифоқнинг баскетбол бўйича терма жамоа мураббийи жамоа ғолиб бўлиши учун неларга рози бўлгани ҳикоя қилинади.
“Ижтимоий тармоқ”
Марк Цукерберг Фейсбукни яратиши мобайнида юзлаб дўстларини йўқотиши ҳақидаги драма.
“Ла-Ла Ленд”
Машҳур актриса бўлишни орзу қилган Миа ва ўз клубини очишни истаган Себастьян бир-бирига кўнгил қўяди. Бир кун келиб улар орзуларига ҳам эришишади. Аммо биргаликда эмас.
“Бахт излаб”
Уилл Смит ушбу картинада мультимиллонер Крис Гарднернинг қандай қилиб шуҳрат шоҳсупасига чиқишини экранлаштирган. Крис қўлида боласи билан кўчада қолади, ҳатто унга рафиқаси ҳам вафодор бўлолмайди. Аммо Крис фарзанди учун ҳар нега тайёр туради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди