Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида режиссёр ва моҳир продюсер Даниэл Тутт билан учрашув бўлиб ўтди.
Бу ерда америкалик режиссёр ёшларнинг ижод намуналари, улар учун яратилган шароитлар билан танишди.
– Американинг “Unity Productions Foundation” нодавлат фонди мамлакатингиздаги ижтимоий-маданий муассасалар билан ҳамкорликда ислом дини ва унинг тарихига оид қисқа метражли фильмни суратга олиш ниятида, – дейди Даниэл Тутт. – Ўзбекистонга келишимдан асосий мақсад мазкур фильм учун материаллар тўплашдир. Институтдаги ёшларнинг анимация ва операторликдаги маҳорати менда катта таассурот қолдирди. Улар билан келгусида, албатта, бирга ишлаймиз, деган умиддаман.
Американинг “Unity Productions Foundation” нодавлат фонди суратга олган кино картиналар шу кунга қадар кўплаб халқаро совринларни қўлга киритган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди