date
views 8 897

Тожикистонлик машҳур хонанда Шабнам Сурайё Тошкентда концерт беради

Тожикистонлик машҳур хонанда Шабнам Сурайё Тошкентда концерт беради
Тожикистонлик хонанда Шабнам Сурайё Ўзбекистонга келади деб ёзади Спутник нашри.

“Яқинда мен серқуёш Ўзбекистонда бўламан. Мени укамнинг (Зохиршох Жўраев таҳ.) 3-4 февраль куни Тошкентда катта концерти бўлади. Ўша ерда янги дуэт қўшиғимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз”, - деб ёзган хонанда ўзининг Instagramдаги саҳифасида.

Қўшиқчининг мухлислари бу хабардан хурсанд бўлиб, Самарқандда ҳам концерт беришини сўрашди.
Ўтган йил апрель ойида Шабнам Сурайё Ўзбекистонда “Бойсун баҳори” фольклор фестивалида иштирок этган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тожикистонлик машҳур хонанда Шабнам Сурайё Тошкентда концерт беради