
Скриптонит тахаллуси билан ижод қилувчи қозоғистонлик рэпернинг асл исми Адил Жалелов.
У 1990 йил 3 июнда Павлодарда (Қозоғистон) туғилган. 11 ёшида реп йўналишида куйлай бошлаган. Ҳаммаси Децлнинг қўшиқларига бўлган қизиқишидан бошланган.
15 ёшидан бошлаб Адил ўзи қўшиқ ёзган. 16 ёшида эса биринчи марта нисбатан катта саҳнада қўшиқ айтган. Ануар билан бирга VBVVCTND трекига ишланган клипдан сўнг машҳур бўлиб кетган.
2015 йил 24 ноябрда узоқ кутилган ҳодиса юз берган: «Дом с нормалними явлениями» (Оддий ҳодисалар бўладиган уй) альбоми чиққан. У тезда муваффақият қозониб, iTunes чартида иккинчи ўринни олган. 2016 йил сентябрда Россиянинг GQ эркаклар журнали Скриптонитни «Йил кашфиёти» деб эътироф этган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар