Дунёни забт этган осиёлик хонанда Назима ҳақида (видео)

  • 10 март 2019, 21:58
  • 4 094
  • Маданият
  • Дунёни забт этган осиёлик хонанда Назима ҳақида (видео)
    Назима Жанибекова асли чимкентлик. 1990 йил 21 октябрда туғилган. Анъанавий мусулмон оиласида тарбия топган. Болалигидаёқ саҳнада қўшиқ айтишни орзу қилган. 12 ёшида қозоқ тилидаги қўшиғи билан «Очаровашка» халқаро танловининг ғолиби бўлган.

    21 ёшида «Фабрики звезд» (Юлдузлар фабрикаси) нинг қозоқча версиясининг финал босқичигача борган. «Хочу стат звездой» (Юлдуз бўлишни хоҳлайман) лойиҳасида иштирок этганидан сўнг Назима ALTYN GIRLS триосининг солистига айланган. Аммо кўп ўтмай бу гуруҳ тарқаб кетган. Назима «Песни на TNT» (TNT’да қўшиқлар) мусобақасида қатнашган. У ерда Тимати қизнинг иқтидорини кўриб, Black Star жамоасига таклиф қилган.

    » » Дунёни забт этган осиёлик хонанда Назима ҳақида (видео)