
Истеъдодли хонанда Муниса Ризаева ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев тез кунда мухлисларини янги ижод маҳсули билан қувонтирадилар.
Кўп сонли мухлисларга эга хонандалар «Чаканамас» номли дуэт тароналарига видеоклип суратга олдилар. Клип Ҳабибулло Набиев режиссёрлиги остида тасвирга олинган. Ҳар икки хонанданинг ҳам бугунгача тақдим этган тарона ва клипларининг аксарияти хит бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, навбатдаги ижод маҳсули ҳам ўз мухлисларини топиши шубҳасиз.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар