19:55 / 25.03.2019
5 195

Жаҳонгир Отажонов «Тhе cover up» лойиҳаси ҳақида кескин гапирди (видео)

Жаҳонгир Отажонов «Тhе cover up» лойиҳаси ҳақида кескин гапирди (видео)
Фото: «Дарё»
Хонанда Жаҳонгир Отажонов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди.
Суҳбат давомида хонанда «Тhе cover up» лойиҳаси ҳақидаги ҳақиқатларни гапирди.

‘Тhе cover up’ лойиҳасининг 2-мавсумидан кўнглим тўлмади. Чунки бир қизнинг баҳосини паст қўйгандим. Қандай қилиб бўлса-да бу қизни қайтаришди. Бошидан шунақа ‘китоб’ ёзилган. Бизга бошидан ‘китоб’ ёзиладиган конкурс керак эмас. Бугун давлат раҳбаримиз бизни ишлашга чақиряпти. Чунки йўқотишларнинг ўрнини тўлдириш керак. Йўқотиш осон, қайта бунёд қилиш учун авлодлар қанча азият чекади. Ҳар бир касб эгаси сидқидилдан хизмат қилмаса халқнинг ишончини оқлай олмайди. Шунинг учун ҳам тўғри хизмат қилиш керак, тўғри гапириш керак. Халқни алдай олмайсиз. Ҳамма меҳнатига яраша ҳаққини оляпти. Сизга ҳам манга ҳам пул тўлашади. Худо хоҳласа сиз билан яна 20 йилдан кейин суҳбатлашадиган бўлсак мен ютиб чиқаман. Чунки мен ўзимга тўғриман. Кимки нотўғри бўлса у барибир ютқизади. Ҳозирдан уларга айтаман, ҳалиям кеч эмас, сизларнинг ичингизни фақат Яратган билади, фақатгина у яшира олади. Эртага бизнинг олдимизда шарманда бўлманглар.

Жаҳонгир Отажонов, хонанда

Жаҳонгир Отажоновнинг фикрича «лойиҳада ҳакамлик қилаётган хонандага бу иштирокчи лойиҳадан чиқиб кетиши керак», деган гапни айтиши керак эмас. Бундай гап ҳакамни чалғитиб, нохолисликни юзага келтириши мумкин экан.

Алишер Узоқов мени ҳурмат қилади, буни ҳис қилган ҳолда мен ҳам уни ҳурмат қиламан. Лойиҳада Алишер ёнимга келиб ‘Жаҳонгир ака мана шу иштирокчилар чиқиб кетиши керак’ деди. У айтган иштирокчилар яхши бўлгандир, балки уларга йўлланган смс овозлар чиндан камдир, билмадим, аммо буни ҳайъат аъзосига айтиш керак эмас эди. Бу ҳайъат аъзосини психологик томондан адаштиради. Менга ўхшаб тўғри баҳолашга ҳаракат қиладиган одам қўшиқни ҳар томонлама ўрганади. Чунки қўшиқ фақат овоз билан айтилмайди. Унинг жуда ҳам кўп нозик томонлари бор. Қўшиқдаги нафақат сўзнинг ҳар бир ҳарфнинг ўз юки бор. Бу нарсаларни Алишер ҳам, «Тhе cover up»ни ўйлаган одам ҳам билмайди. Ўша куни ‘Арвачи’ қўшиғини айтган бола ёки Муштарий исмли қиз чиқиб кетишини айтишди. Мен у қизни Алишер айтгани учун чиқармадим. У қиз билан ишлаган музикант болалар яхши чалишарди. Уларни яхши танирдим. Бу болалар билан ўзим ҳам ишлаганман. Аммо мен баҳони Муштарийнинг ўзига қўйган эдим. Муштарийга икки баҳони қўйганимнинг ўзи хато. Унга балл қўйиш керак эмас эди. Мен ҳеч қачон ҳеч кимга баланд бал қўймайман. Агарда Zo‘r TV’нинг раҳбари келиб мана бунга баланд баҳо қўй деса, ‘марҳамат ўзингиз ўтиринг’, дердим. Хуллас бу қиз яна қайтиб келибди. 3-мавсумга мени чақиришмади, чақиришса ҳам бормасдим. Биласизми улар ҳатто ҳайъат аъзоларини танлай олишмайди. Бу борада уларнинг илми йўқ, яна мусиқанинг cover версияси билан шуғулланишяпти.

Cover – бу маълум бир хит даражадаги қўшиқнинг бошқача ‘оранжировка’да ижро этилиши. Қўшиқ ўзгармайди, фақат ‘оранжировка’си ўзгаради. Муштарий айтган cover cover эмас, бу умуман янги ашула. Қўшиқ бошқа мусиқа билан айтилган. Шеър меники эмас, у хоҳлаганидай айтишга ҳақли. Хуллас бу cover версия эмас эди. Шунинг учун ҳам балл қўя олмадим. ‘Тhе cover up’ лойиҳасидаги ҳайъат аъзоларидан бири ‘виступления’ қани деб сўраяпти. Музикантнинг бунақа савол беришга ҳаққи йўқ. Мен тушунмадим, cover версияда ‘виступления’ керак деган жойи йўқ. Ўқимаганда, шунинг учун ҳам шунақа дейишди. Четдан кузатиб туриб кулгим келди, тўғриси. Лойиҳада Камрон Отажонов, менинг жияним ҳам қатнашди. Тўғриси у билан алоқаларимиз яхши эмас. У билан урушганимдан кейин у менда бошқа соз чалмай кетган. Лекин мусиқачи сифатида мен уни муҳофаза қилишим керак. У жуда яхши музикант. Керак бўлса ҳаммани ‘ўқитади’. Мен ўқимаганман. Мусиқа интернатидан 7-синфда ҳайдалганман. Лекин мусиқада ўзимни билимим, китобим бор. Ўзимни фикрим бор. Ўзимга керакли нарсани интернетдан ўқиб оламан. Худога шукур мусиқачилар фикримни эшитишади. Камронга ҳам айтдим, ‘нима учун фикрларингни айтмайсан, гапира олмасанг, характеринг бўлмаса қандай санъаткор бўлмоқчисан’, дедим. Одам биринчи ўринда бўлиши учун унинг характери бўлиши керак.

Жаҳонгир Отажонов, хонанда


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Жаҳонгир Отажонов «Тhе cover up» лойиҳаси ҳақида кескин гапирди (видео)
[/banner_pushhouse