date
views 3 740

Бахшичилик фестивали нима учун Афғонистон яқинида ўтмоқда?

Бахшичилик фестивали нима учун Афғонистон яқинида ўтмоқда?
Фото: «Xabar.uz»
Ўзбекистон маданият вазири Термиз шаҳрида ташкил этилган биринчи бахшичилик фестивали нима сабабдан Афғонистон чегараси яқинида ўтаётганига изоҳ берди.

— Биз тинчликсевар халқмиз. Аллоҳга минг бор шукр, мустақилликка эришганимиздан сўнг бир томчи ҳам қон тўкмадик. Афғонистон халқига ҳам мана шундай тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз.

Давлатимиз Афғонистонда тинчлик бўлишини сидқидилдан истайди. Масалан, Афғонистон ҳукумати ва толибон ўртасида тинчлик музокарасини юртимизда ўтказиш учун таклиф берилган. Афғон диёрида тинчлик бўлишини биз ҳар доим истаганмиз.

Фестивал Сурхондарёда ташкил этилганига келадиган бўлсак, албатта сайёҳлик тарғиботи мақсадида ҳам бу ишга қўл урдик. Бу диёрда цивилизация тамаддуни бўлган. Фестивал меҳмонларидан Фаёзтепа, Кампиртепа каби жойларни бориб кўришни сўраган бўлардим, — дейди Бахтиёр Сайфуллаев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бахшичилик фестивали нима учун Афғонистон яқинида ўтмоқда?