19:09 / 08.04.2019
3 486

Моцарт мусиқасининг янги таъсири очилди

Моцарт мусиқасининг янги таъсири очилди
Оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дориларни ҳаётингизда камайтириш мумкин, дея таъкидламоқда Даракчи нашри.
Юта университети тадқиқотчилари бунинг учун вақти-вақти билан мумтоз мусиқа тинглаш кифоя эканини маълум қилишди.

Ҳатто сичқонлар учун ҳам Вольфганг Амадей Моцартнинг композицияларининг жонлантирувчи таъсири бегона эмас экан. Даҳо композиторнинг асарларини 21 кун давомида эшитган панжалари синган кемирувчилар панжалари оғриётганига қарамай, оғриққа мусиқа эшитмаган сичқонларга нисбатан 77 фоиз кўпроқ чидашган.

Қолаверса, мусиқа бир қатор дориларнинг ҳам таъсирини кучайтирган. Масалан, Моцарт мусиқаси остида қабул қилинган ибупрофен шишларни 93 фоизга камайтирган.
Моцарт куйлари асаб тизимининг тинчланишига ҳам катта таъсир кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Моцарт мусиқасининг янги таъсири очилди