date
views 3 256

Канн халқаро кинофестивали ўз ишини бошлади (видео)

Канн халқаро кинофестивали ўз ишини бошлади (видео)
Францияда кино оламидаги энг нуфузли тадбирлардан бири саналган Канн халқаро кинофестивали ўз ишини бошлади, дея хабар берди Darakchi.uz нашри.

72-Канн кинофестивалининг очилиш маросими ҳар доимгидек қизил йўлакча ҳамда юлдузли меҳмонлар иштирокида бўлди.
Бу йил танловдан 4 нафар аёл режиссёрларнинг фильмлари ўрин эгаллаган.

Фестивални Жим Жармуш томонидан суратга олинган “Ўликлар ўлмайди” номли кинокомедия очиб беради. Фильмда Селена Гомес ва яна бир қанча ҳонандалар роль ижро этган. Бу гал ҳакамлар ҳайъати раиси вазифасини эса мексикалик кинорежиссёр Алехандро Гонсалес бажармоқда. Шунингдек, фестиваль доирасида Осиё фильмлари тақдимоти ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган. Канн кинофестивали 14 майдан 25 майга қадар давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Канн халқаро кинофестивали ўз ишини бошлади (видео)